⚠️ Diqqat! Sayt test rejimida ishlamoqda.
"Oʻzbekipaksanoat" uyushmasi

Yangiliklar

Норин туманида пиллачилик соҳасидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган вилоят семинари ўтказилди

19.08.2026 👁 19
1 / 10

Норин туманида пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

Тадбир «Кўп тармоқли Зебенисо она авлодлари» тутчилик ва пиллачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигида ўтказилди. Унда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, туман ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, пиллачилик кластерлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Семинарда тутзорлар қошидаги махсус қуртхоналарда ипак қуртини конвейер усулида, узлуксиз ва босқичма-босқич парваришлашни йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда соҳага замонавий илмий-инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар фермер хўжалигидаги амалий жараёнлар билан танишиб, пилла етиштириш самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва пиллачилик кластерлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тажриба алмашдилар.

Семинарда илғор тажрибаларни ҳудудларда кенг татбиқ этиш, пиллачиликда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ва соҳанинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.