“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида соғлом турмуш тарзи ва жамоавий бирдамлик тарғиб қилинди
01.07.2026
👁 6
1 / 9
Шу йилнинг июнь ойида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–421-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида жамоавий спортни ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида ходимлар ўртасида мини-футбол ва турникка тортилиш каби спорт турлари бўйича қизғин ва муросасиз беллашувлар ўтказилди. Мусобақада уюшма ходимлари жуда фаол иштирок этиб, ўзларининг жисмоний маҳорати, чаққонлиги ва юқори спорт тайёргарлигини намойиш этдилар.
Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақалар жамоада соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда корхона ичидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва жамоавий бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.