“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарияти Мустақилликнинг 35 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди
27.08.2026
👁 22
1 / 3
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбариятининг бир қатор вакиллари тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида эсдалик нишонлари Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов томонидан тантанали равишда топширилди.
Жумладан:
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси Абдуллаев Рашид Каримович;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сагатов Миряшин Мирхасилович;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси ўринбосари Очилов Ҳамид Орифович.