⚠️ Диққат! Сайт тест режимида ишламоқда.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

Янгиликлар

Ўзбекистон ва Япония ипакчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди

05.10.2026 👁 34

Учрашувда Ўзбекистонда ипак ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш ва Япония томони билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

1 / 4

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Р. Абдуллаев ва уюшма раисининг биринчи ўринбосари М. Сагатов Япониянинг «Trust Engineering Partners Co., Ltd.» компанияси катта маслаҳатчиси Такефуми Маюми ҳамда «Yachiyo Engineering Co., Ltd.» компанияси Халқаро бўлими, қурилиш ва харидларни бошқариш бўйича бош менежери Тацуя Кобаяши билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда ипак ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш ва Япония томони билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Япония томони Ўзбекистонда ипак ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Япония ҳукуматига таклиф сифатида тайёрланаётган лойиҳа доирасида замонавий ускуналарни етказиб бериш, ипак йигирув фабрикасини ташкил этиш, уларни ўрнатиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш кўзда тутилмоқда.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳа бўйича кейинги босқичларни биргаликда муҳокама қилишга келишиб олди.

Сўнгги янгиликлар